my5
Sevimli

Камондан отиш спорти тури бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси нечанчи ўринни эгаллади?

СПОРТ 25.11.2021, 23:37
Теглар: Камондан отиш спорт тури
Камондан отиш спорти тури бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси нечанчи ўринни эгаллади?

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 11 ноябридан 21 ноябрь кунига қадар, Бангладеш Республикасининг Дакка шаҳрида Камондан отиш спорт тури бўйича Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада Осиёнинг 16 давлатидан сараланган спортчилар ғолиблик учун ўзаро куч синашди.

Чемпионатнинг илк кунида ҳамюртимиз Содиқов Амирхон мерганлик маҳоратини намойиш этиб, халқаро тоифадаги спорт устаси меъёрини бажариб, 656 балл тўплагани қувонарлидир. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда 6 нафар спортчимиз халқаро тоифадаги спорт устаси унвонига эга.

Шунингдек, терма жамоамиз, Олимпия турлари, эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий беллашув ҳамда микс турларида (аралаш жамоалар) ҳам ажойиб натижаларга эришди. Қизғин ва муросасиз кечган беллашувларда спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида 16 та давлат орасида фахрли 4-ўринни қўлга киритди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси