sevimli
Sevimli

Алишер Усмоновнинг компанияси "Капиталбанк" акцияларини сотиб олди

ИҚТИСОДИЁТ 26.11.2021, 20:42
Алишер Усмоновнинг компанияси "Капиталбанк" акцияларини сотиб олди

Алишер Усмоновнинг компанияси "Капиталбанк" акцияларини сотиб олгани маълум қилинди. Ноябрь ойи бошида банкнинг 50 фоиз улуши Ойбек Турсуновга ўтган эди.

Алишер Усмоновга тегишли “USM Holding” компаниясининг шўъба корхонаси бўлган “Телекоминвест” “Kapitalbank”нинг 215,3 миллиард сўмлик акцияларини сотиб олди. Ушбу компаниянинг 49% улуши Алишер Усмоновга тегишли ҳисобланади.

Қайд этилишича, Алишер Усмоновга тегишли “Телекоминвест”  “Kapitalbank”нинг 65 миллион 973 минг 307 дона акциясини сотиб олган. Акцияларнинг умумий қиймати 215,3 миллиард сўмни ташкил этган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси