Россия 28-ноябрдан бошлаб Гонконг ва Африка мамлакатларидан киришни чеклайди. Бу ҳақда коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тезкор штабда маълум қилинди, дея ёзади РИА Новости.
"Жанубий Aфрика ва бошқа бир қатор мамлакатларда SARS-CoV-2нинг янги штамми топилди. Бу вариантнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унда кўп сонли мутациялар мавжуд. Маълумотларга кўра, С-протеин гени унинг янада юқумли бўлишига олиб келиши мумкин, шунингдек, бу антикорлар самарадорлигини пасайишига таъсир қилади ", - дейилади хабарда.
Шу сабабли, 28 ноябрдан бошлаб Жанубий Aфрика Республикаси, Боцвана Республикаси, Лесото Қироллиги, Намибия , Зимбабве , Мозамбик ва Мадагаскарда истиқомат қилувчи чет эл фуқаролари Россияга кира олишмайди.
"Коронавирус янги штаммининг пайдо бўлиши билан боғлиқ вазият синчиковлик билан ўрганилмоқда, якуний хулосалар чиқаришга ҳали эрта",-дея қўшимча қилади тезкор штаб.