sevimli
Sevimli

​​Ўзбекистонда 5 миллиондан ортиқ ўқувчига мўлжалланган мактабларда 6,2 млн ўқувчи таълим олмоқда — ХТВ

ЖАМИЯТ 27.11.2021, 17:11
​​Ўзбекистонда 5 миллиондан ортиқ ўқувчига мўлжалланган мактабларда 6,2 млн ўқувчи таълим олмоқда — ХТВ

АОКАда 27 ноябрь куни Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида Ўзбекистонда мактаблар етишмовчилиги мавзусида брифинг бўлиб ўтди. 

Cўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда мактаб етишмовчилиги мавзуси турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда ушбу масалани ҳал этиш учун давлатимиз томонидан қандай ишлар олиб борилмоқда?

 2018-2021 йиллар давомида юртимизда олиб борилган мактабларнинг моддий-техника базаси ва инфратузилмасини яхшилаш борасида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида мактабларида қўшимча янги 474,5 минг ўқувчи ўринлари яратилди. Шундан 58,7 минг ўқувчи ўрни янгидан барпо этилган 156 та мактабда ҳамда навбатлилик коэффиценти юқори бўлган мавжуд 1511 та умумтаълим мактабларига қўшимча ўқув бинолари барпо этилиши натижасида 371,4 минг ўқувчи ўрни яратилишига эришилди. Юқорида тилган олинган қарийб ярим миллион ўқувчи ўрнини яратишга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 5 трлн.сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Бундан ташқари мактаблар 11 йиллик таълим тизимига ўтиши муносабати билан бўшаб қолган 383 та касб-ҳунар коллежлари мактабларга айлантирилиши ҳисобидан 221 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилди. Ушбу янги ўқув ўринларининг яратилиши навбатлилик коэффиценти ошиб кетган мактаблардаги ҳолатни меъёр даражасига олиб тушишга ва таълим олишга муносиб шарт-шароитлар яратишга хизмат қилган.

      Шу ўринда Ҳукумат томонидан тасдиқланган тегишли ҳужжатга кўра, 2022 йилда Республика бўйича жами 306 та умумтаълим мактабларида, шундан 15 176 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 37 та мактабларни янгидан қуриш, 71 819 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 180 та мактабни реконструкция қилиш ва мавжуд 89 тасини мукаммал таъмирланиши белгиланган эди.

      Ҳукуматнинг тегишли топшириғига кўра, ҳудудлардаги ҳолатни манзилли ўрганиш мақсадида турли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳлар ташкил этилиб ва улар томонидан бугунги кунда Республиканинг барча ҳудудларда мавжуд талаблар ўрганилмоқда.

      Ўз ўрнида халқ таълими вазири раҳбарлигида хам ҳудудларга чиққан ҳолда энг аввало янги барпо этилаётган уй-жой массивлари ҳудудида янги мактаб биноларини барпо этиш, қувватига нисбатан ўқувчилар сони кескин ошиб кетиши кутилаётган мактабларга қўшимча ўқув биноларини қуриш ҳамда таъмирталаб мактабларни таъмирлаш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни шакиллантириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

      Жумладан, куни кеча Халқ таълими вазири томонидан Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидаги мактаблардаги мавжуд ҳолат ўрганилди. Хусусан Қарши, Косон, Касби туманлари ва Қарши шаҳридаги мактаблар ҳамда Қамаши туманидаги 4-сонли Меҳрибонлик уйи, Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Булунғур ва Жомбой тумани мактабларидаги мавжуд ҳолатларни ўрганиш натижасида келгуси 5 йилги Инвестиция дастури манзилли рўйхатларига киритилди.

      Мисол учун, яқинда ижтимоий тармоқларда танқид остига олинган Қарши туманидаги 68-умумтаълим мактабига қўшимча 330 ўринли ўқув биносини қуриш келгуси йилги Инвестиция дастурига киритилди.

      Бугунги кунда республикада 5 млн.дан ортиқ ўқувчи ўрнига мўлжалланган 10 130 та мактабларда 6 млн. 246 мингдан ортиқ ўқувчилар таълим олмоқда.

      Вазирлик прогнозларга кўра келгуси 5 йилликда мактаб ўқувчиларининг кутилаётган сони 7,5 млнга етиши кутилмоқда.

      Мактаблардаги ўқувчи қуввати етишмаслиги оқибатида юзага келиши мумкин бўлган муаммони олдини олиш мақсадида энг аввало, келгуси беш йилликда ҳудудларда янги барпо этиладиган уй-жой массивларида янги мактаблар қурилишини, қувватига нисбатан ўқувчилар сони кўпайиб кетган  ва келгусида ўқувчилар сони кескин ўсиши кутилаётган мактабларга қўшимча ўқув биноларини қуришни (ҳудуддаги мактаб ёшидаги болалар сонини демографик ўсишини ҳисобга олган ҳолда), шунингдек, мактаб филиалларини тўлақонли мактабларга айлантириш ишларини жадаллаштиришни талаб этади.

      Ишчи гуруҳлар томонидан ўрганишлар якуни бўйича шакллантирилган дастлабки 2022-2026 йилларга мўлжалланган умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, бунда ўқув биноси қуришда зарур бўлган 1,2 млн. ўқувчи ўрнини ҳам инобатга олиш ҳамда мавжуд мактабларни мукаммал таъмирлаш бўйича манзилли дастурлар тегишли вазирлик ва идоралар томонидан умумлаштирилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси