sevimli
Sevimli

2012 йилда Эски Жўва бозорида йўқолган Наргизанинг жасади Паркентдан топилди (видео)

ЖИНОЯТ 27.11.2021, 19:38
2012 йилда Эски Жўва бозорида йўқолган Наргизанинг жасади Паркентдан топилди (видео)

Саккиз йил аввал бедарак йўқолган 17 яшар (ўша пайтда) қизнинг дараги чиқди. У қотиллик қурбони бўлган экан. Бу ҳақда "Ёшлар" телеканлида тайёрлаган "Янги давр" дастурда айтилмоқда.

Воқеа, 2012 йилнинг 25 сентябрь куни 1995 йилда туғилган зангиоталик Н.Ғ. «Эски Жўва» бозорида йўқолиб қолади. Йиллар ўтиб маълум бўлишича қиз ваҳшийларча ўлдирилган ва унинг қотили ўгай ота эканлиги аниқланди.  Қизининг жасади Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган уйнинг ертўласидан топилган.

Масъулларнинг аниқлашича, марҳума Н.Ғ оҳирги марта онасининг турмуш ўртоғи  чақиргани учун  "Эски Жўва" бориб, кейин уйга қайтмаган.

Қизнинг уйдигилари уни излаб Ички ишлар органларига мурожаат қилган.

Яқинлари айтган кўрсатмалардан келиб чиқилиб, ўша пайтдаёқ иш очилган.   Аммо ўтказилган, дастлабки тергов жараёнида гумондорни айблаш учун етарли далиллар бўлмагани учун жиноят иши ҳаракатдан тўхтатилади.

Бош прокуратура масъулининг ахборотидан жиноят иши марказий маҳкама томонидан назорат тартибида ўрганилиб (01.04.2020 й.), унда қотиллик жинояти аломатлари борлиги эътиборидан «дело» ЖКнинг 137-моддасидан 97-моддаси («Одам ўлдириш») 1-қисмига қайта малакалаш тўғрисида қарор чиқарилган. Жиноят иши қайта малакаланиб, тергов ўтказиш учун туман ИИБдан Тошкент шаҳар прокуратурасига ўтказилганидан сўнг нисбатан қисқа вақтда тўққиз йил аввал содир этилган жиноят фош этилди.

Маълумот учун:

Қотил 1984 йилда Сурхондарё вилоятининг Узун туманида туғилган. Ёлланма устачилик билан шуғулланиб келган Т.Санжар 2009 йилда ўзидан қарийб 11 ёш катта зангиоталик Н.У. (бедарак йўқолган қизнинг онаси) билан шаръий никоҳдан ўтиб, бирга яшаб келган.

Жиноят  содир этган шахс 20 йилдан ортиқ вақтга озодликдан маҳрум этилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси