АсосийJamiyat

Қашқадарёда 11 нафари ИИБ ходими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

'Қашқадарёда 11 нафари ИИБ ходими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди'ning rasmi

Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ИИВ ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятининг барча шаҳар-туманларида жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлаш ва бу борадаги фаолиятни янада жадаллаштириш ҳамда ички ишлар органларининг қуйи тизимларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўз ўрганишларини олиб бормоқда. 

Ўрганишларда хизмат фаолиятида жиддий камчиликка йўл қўйган 33 нафар раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари белгиланди,

3 нафар ходимлар ички ишлар органларидан бўшатилди, 11 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шу билан бирга, ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндошган, намунали хизмат қилиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган 11 нафар ходимлар рағбатлантирилди.

Вилоят ИИБдаги бўш бўлган йигирмадан ортиқ лавозимлар кўп йиллик тажрибага эга, юқори малакали номзодлар билан тўлдирилди.

Йиғилиш давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятни босқичма-босқич тўлиқ рақамлаштириш ва “қизил” ҳудудларни (оғир маҳаллалар, бозорлар, тирбанд кўчалар) замонавий видеокамераларнинг назоратига олиш кўламини кенгайтириш, бунда, Қарши шаҳрида янги барпо этилган “Ситуацион марказ”га қўшимча равишда видеокузатув мосламаларини интеграция қилиш орқали вазиятни “онлайн” кузатиш ва куч-воситаларни масофадан туриб бошқариш тизимини жорий этиш, ҳар бир маҳаллада хавфсиз муҳитни яратиш борасида барча профилактика инспекторларининг анъанавий кунлик хизмат фаолиятини тўлиқ “электрон шаклга” ўтказиш ишларини янада жадаллаштириш вазифаси қўйилди.

    Бошқа янгиликлар