АсосийJamiyat

ССВ Сергелидаги портлашда жабрланганлар ҳақида маълумот берди

'ССВ Сергелидаги портлашда жабрланганлар ҳақида маълумот берди'ning rasmi

ССВ: СЕРГЕЛИДАГИ ЁНҒИНДАН ЖАБРЛАНГАНЛАРГА БЕЛГИЛАНГАН СТАНДАРТЛАР БЎЙИЧА ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА

Аввалроқ бугун, 29 ноябрь куни соат 05:05да Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Нилуфар 3-тор кўчасида “Узмилл” МЧЖ ҳудудида жойлашган  ишчилар ётоқхонасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ёнғинга газ қувурларининг носозлиги туфайли хонага газ тўпланиши ва бунинг оқибатида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши сабаб бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу нохуш ҳодиса туфайли жабрланганларнинг саломатлигини жиддий назоратга олди.

Хусусан, ёнғин натижасида турли даражадаги куйиш тан жароҳатларини олган 18 нафар фуқаро дарҳол Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилди. Айни пайтда барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажа жараёнлари давом этмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғиндан жабрланган шахсларнинг барчаси эркак киши бўлиб, уларнинг  10 нафари реанимация бўлимида даво муложаларини олмоқда.

    Бошқа янгиликлар