sevimli
Sevimli

ЖССТ COVID-19 омикрон штаммининг глобал тарқалиш хавфи юқори эканлигини эълон қилди

ДУНЁ 29.11.2021, 13:03
ЖССТ COVID-19 омикрон штаммининг глобал тарқалиш хавфи юқори эканлигини эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилишича, Омикрон коронавирус штаммининг дунё бўйлаб тарқалиш эҳтимоли юқори. Бу ҳақда Риа Новости хабар бермоқда. 

COVID-19 омикрон штамми тарқалиши билан боғлиқ умумий глобал хавф ҳам жуда юқори деб баҳоланмоқда. ЖССТ аллақачон коронавируснинг янги вариантини ташвишли штаммлар тоифасига киритган.

Ташкилот мутахассислари жорий ПЦР тестлари COVID-19 нинг янги омикрон штаммини аниқлашга қодирлигини тасдиқлади. Вакциналар Омикрон вариантини юқтирганда оғир касаллик ёки ўлимдан самарали ҳимоя қилади.

Шарҳлар