Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш билан шуғулланиб келган фуқаро А. фуқаро Ж.дан 3 300 АҚШ долларини 35,3 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, 158 АҚШ доллари, 3 050 қирғиз соми, 195,5 млн сўм ва 1 дона пул санаш аппарати мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.