Туркиянинг Мармар денгизи бўйи ҳудудларига кучли бўрон ёпирилиши оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Hurriyat хабар берди.
Қайд этилишича, табиий офат оқибатида камида 10 киши жароҳат олган. Шамол таъсирида уйларнинг том қисмлари, соатли минорани қулаши акс этган видеолар тарқалган.
Мамлакат метеорологик хизмати хабарига кўра, шамол кучи 130 км/соатгача етган.