АсосийJamiyat

Саида Мирзиёева "EXPO-2020" павильонида БАА давлат тараққиёти ва келажаги масалалари вазири билан учрашди

'Саида Мирзиёева "EXPO-2020" павильонида БАА давлат тараққиёти ва келажаги масалалари вазири билан учрашди'ning rasmi

Кеча Саида Мирзиёева "Leadership EXPO-2020" павильонида Бирлашган Араб Амирликлари Давлат тараққиёти ва келажаги масалалари вазири Оҳуд бинт Халфан Ал-Руми хоним билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. 

"БАА — сўнгги 50 йилда инсонлар, айниқса, аёллар учун хавфсиз ҳудудга, дунёнинг энг тараққий этган мамлакатларидан бирига айланди",-дейди Саида Мирзиёева. 

Қайд этилишича, улар учрашувда ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан фикр алмашишган, кўплаб соҳалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш истиқболларини муҳокама қилишган. 

Шунингдек, бу орада Руми хоним Луврда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кўргазмасига катта қизиқиш билдираётганини таъкидлаган. Шу билан бирга у Жаҳон банки рейтингларидан бирида бош ислоҳотчи сифатида тилга олинган Ўзбекистон ажойиб юрт экани ва унинг қадимий шаҳарларини кўриш орзусида эканини айтади. 

"Ватанимиз гўзаллигини ўз кўзлари билан кўриши учун уни Ўзбекистонга таклиф қилдим",-дейди Мирзиёева сўзининг якунида.

    Бошқа янгиликлар