Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда "Ўзгидромет" маълумот берди.
Қайд этилишича, шамол 7-12 м/с тезликда эсади ва ҳаво ҳарорати 15-20° илиқгача исийди.
Пойтахтда ҳам ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-19° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.