АсосийJamiyat

Тошкентда экспресс автобуслар ҳаракати йўлга қўйилмоқда

'Тошкентда экспресс автобуслар ҳаракати йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

Тошкент шаҳрида янги экспресс автобус йўналиши ташкил этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, 20.5 км масофалик ушбу йўналиш 4 та жадвал асосида 23-дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади. 

Чилонзор буюм бозори автошоҳбекатидан Бунёдкор, Фурқат, Себзор, Ахмад Дониш кўчалари орқали Тошкент халқа автомобил йўлида жойлашган Учқахрамон бозори яқинидан қайрилиб олиб Юнусобод мавзеси 12-даҳа охирги бекатига қадар йўловчи оқими гавжум катта оралиқ бекатларда тўхтаб ўтади. 

Йўл кира ҳақи эса 3000 минг сўм этиб белгиланган

    Бошқа янгиликлар