sevimli
Sevimli

Профилактика инспекторлари ортиқча юкламалардан озод қилиниб, вазифалари 128 тадан 22 тага мақбуллаштирилади — Президент фармони

ЖАМИЯТ 30.11.2021, 12:52
Профилактика инспекторлари ортиқча юкламалардан озод қилиниб, вазифалари 128 тадан 22 тага мақбуллаштирилади — Президент фармони

Аввал хабар қилганимиздек, Президент томонидан «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон имзоланди.

Ҳужжат билан профилактика инспекторларининг вазифалари такомиллаштирилмоқда. 

Жумладан, профилактика инспекторлари ортиқча ва кераксиз юкламалардан озод қилиниб, уларнинг вазифалари 128 тадан 22 тага мақбуллаштирилган ҳолда қатъий рўйхат сифатида тасдиқланмоқда.

Шунингдек, профилактика инспекторларини уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга жалб қилиш ҳамда фаолиятига асоссиз аралашиш тақиқланади.

Энди, профилактика ва пробация инспекторлари, патруль-пост ва йўл-патруль хизмати ходимларининг фаолиятини баҳолашда самарадорлик индикаторларини ўз ичига олувчи рейтинг тизими жорий этилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси