sevimli
Sevimli

Президент янги массивлар қурилишига оид махсус тақдимотни кўздан кечирди

ЖАМИЯТ 30.11.2021, 21:47
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Президент янги массивлар қурилишига оид махсус тақдимотни кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига киришиш маросимида келгусида 1 миллиондан ортиқ аҳоли учун барча қулайлик ва ижтимоий инфратузилмага эга бўлган “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилишини айтган эди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди

Шу йил 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу дастурнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Ўтган бир ойда янги массивлар учун шаҳар ёки туман марказига яқин, инфратузилмага эга жойлар танланиб, дастлабки лойиҳалар шакллантирилди.

Мазкур лойиҳалар 30 ноябрь куни давлат раҳбари ҳузурида тақдимот қилинди.

Режага кўра, келгуси йилда 22 та янги массив барпо этилади.  Қурувчи ташкилотларга енгиллик бериш мақсадида фақатгина кўп қаватли уй-жой майдонининг ўзи аукцион орқали сотилади. Туташ майдонлар эса, қурилиш битганидан кейин, уй-жой мулкдорларига умумий фойдаланишга берилади. Тадбиркорлик учун ер участкалари электрон онлайн аукцион орқали ажратилади.

Давлатимиз раҳбари мазкур янги мавзеларда кўплаб мактаб, боғча ва тиббиёт муассасалари қуриш бўйича кўрсатмалар берди. Кичик саноат зонаси, тадбиркорлик объектлари ташкил этиш орқали камида 50 мингта иш ўрни яратиш мумкинлиги таъкидланди.

Ҳудуд раҳбарлари қурилишни ташкил этиш режалари юзасидан ахборот берди.

Шарҳлар

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентининг ўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

17.01.2022, 20:33

17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тошкент шаҳрида бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедовни қабул қилди. Бу...
Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилидан нега эрта қайтгани маълум бўлди

15.01.2022, 21:24

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 январ куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди. Орадан икки кун ўтиб президент яна ишга қайтди.«O'zbekiston 24» телеканалида эфирга кетган...
Шавкат Мирзиёев Лукашенконинг сўзларига муносабат билдирди

13.01.2022, 21:40

Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев айрим давлат раҳбарларининг сўзларига муносабат билдирди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. "Куни кеча баъзи давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон...
Президент Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Стратегик ривожланиш агентлиги фаолияти муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди

12.01.2022, 22:23

12 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Стратегик ривожланиш агентлиги фаолияти муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Президент Матбуот...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси