АсосийJamiyat

Халқаро ҳамкорлик: Танзила Нарбаева Мадридда Парламентлараро Иттифоқ 143-Асамблеяси бош котиби билан учрашди

'Халқаро ҳамкорлик: Танзила Нарбаева Мадридда Парламентлараро Иттифоқ 143-Асамблеяси бош котиби билан учрашди'ning rasmi

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Сенат Раиси Т.Нарбаева бошчилигидаги делегация Мадридда бўлишди. 

Ташриф давомида Парламентлараро Иттифоқ 143-Асамблеяси бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Сенат матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Парламент Иттифоқ (ПИ) бош котиби Ўзбекистонда Президент сайлови муваффақиятли ўтгани билан табриклаган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)га эришиш йўлида сўзсиз етакчилиги алоҳида қайд этилди. Шу маънода 2021 йил 17-18 июнь кунлари ўтказилган парламент аъзоларининг БРМга эришишдаги ролига бағишланган Бухоро форумининг якунлари ижобий баҳоланган.

Олий Мажлиснинг давлат органлари билан биргаликдаги фаолияти, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги юксак натижалар алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Томонлар 2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда Парламент аёл- спикерлари форумини юксак мазмунли ва ташкилий савияда ўтказишга келишиб олишган.

Парламентлараро Иттифоқ доирасида янги лойиҳаларни бошлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ва (ПИ) ўртасидаги ҳамкорликка оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

    Бошқа янгиликлар