АсосийJamiyat

Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига “Ҳаж” ва “Умра” сафарларини ҳал этиш учун жўнаб кетди

'Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига  “Ҳаж” ва “Умра” сафарларини ҳал этиш учун жўнаб кетди'ning rasmi

Бугун, 1 декабрь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари Саудия Арабистонига жўнаб кетди. 

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу ҳақда маълумот берди. 

Қайд этилишича, ўтган икки йил давомида пандемия туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари “Ҳаж” ва “Умра” амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра бўлган бўлса, сўнгги вақтларда Саудия Арабистони ва Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётгани, кунлик касалланиш даражаси камаяётгани, вакцина олган аҳоли миқдори ошиб бораётгани ва чекловлар юмшатилаётгани боис энди маълум амаллар учун чекловлар бекор бўлиши мумкин.

"Айни кунларда юртимиз мўмин-мусулмонлари катта интиқлик билан умра мавсумининг бошланишини кутишмоқда. Умид қиламизки, тез орада мавжуд эҳтиёт чоралари ҳам юмшаб, юртимиз мусулмонлари яна эмин-эркин умра ибодатларини адо этиш саодатига эришадилар",-дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар