Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Тошкентда йўллардаги қурилиш ишлари туфайли бир нечта кўчалар ёпиб қўйилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Тошкент

Трамвай йўлларини демонтаж қилиш ва йўлларга асфальт ётқизиш ишлари олиб борилаётгани сабабли пойтахтдаги бир нечта кўчалар ёпиб қўйилди. Бу ҳақда “Uz24.uz” хабар бермоқда.

Ҳозирда Чўпонота кўчасининг Оқтепа майдонига олиб чиқадиган қисми ёпиб қўйилган. У ерда 9-трамвай линияси демонтаж қилинмоқда. 

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги биносидан «Ойбек» метро бекатигача бўлган йўл қисми ҳам ёпиб қўйилган — у ерда 13-трамвай йўналиши ўтган йўл асфальтланмоқда.

Мустақиллик кўчаси бўйлаб ҳаракат чекланган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram