Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиблар белгиланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилмоқда.
Унга кўра, аҳоли саломатлигини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадида фуқароларга янги 2022 йил байрами тадбирларини имкон қадар оила даврасида ўтказиш тавсия этилди.
Эслатиб ўтамиз, 3 декабрдан 2022 йил 10 январга қадар Ўзбекистон қатор давлатлар билан авиақатновларни тўхтатади.
Шунингдек, энди Ўзбекистонга 11 та давлатдан кириб келган йўловчилар мажбурий карантинга олинади.