Янгийўл туманида ЙПХ ходимлари томонидан қўп миқдорда пиротехника воситалари олиб кетатётган автомобиль тўхтатилди. Бу ҳақда ЙҲХБ Матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, кеча, 30 ноябрь куни соат 16:40 ларда Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, А.Ортиқов кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан ҳайдовчи А.А. бошқарувидаги "Mercedes-Benz" русумли юк автомобили тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида 24 дона "9D" номли, 168 дона "Volk" номли, 8640 дона "Солевой разбойник" номли ва 138 дона "Золотой песок" номли, жами 8 970 дона пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи А.А. ва аниқланган воситалар Янгийўл тумани ИИБга топширилган.