The Guardian нашри Economist Intelligence Unit асосида дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, биринчи ўринни Тел-Авив шаҳри эгаллади.
Бунга сабаб Исроил пойтахттида озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техника нархи ўсганлиги айтилмоқда. Ундан кейинги ўринни пегқадам бўлиб келган Париж шаҳри жой олди. Сипгапур, Цюрих ва Гонконг шаҳарлари ҳам ўрин олди. 10-ўринга қадар Нью-Йорк, Женева, Копенгаген, Лос-Анжелес ва Осака шаҳарлари ўрин эгаллади.
Тошкент шаҳри эса яшаш учун энг арзон шаҳарлар рўйхатида учинчи ўрин эгаллади. Энг арзон шаҳарлар сифатида Сурия пойтахти Дамашқ шаҳри, ундан кейинги ўринн Либя пойхати Триполи шаҳри эътироф этилди.