Sevimli

Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

ЖАМИЯТ 01.12.2021, 22:50
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортниковни қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув аввалида Александр Бортников давлатимиз раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Жорий йил 19 ноябрь куни Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги икки томонлама учрашувнинг самарали натижалари юксак баҳоланди.

Хавфсизликка замонавий таҳдидларга, шу жумладан терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчилик, кибержиноятлар, наркотрафик ва бошқа хавф-хатарларга қарши курашишда икки мамлакат ваколатли органлари ўртасидаги мунтазам алоқаларни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистонда вужудга келаётган ҳолатдан келиб чиқиб минтақадаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шарҳлар

Шавкат Мирзиёев чарм-пойабзал саноатидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди

24.01.2022, 21:25

Президент Шавкат Мирзиёев 24 январь куни чарм-пойабзал саноатидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. Бу соҳа халқ истеъмоли товарлари...
Мен ҳам автобусда юришни хоҳлайман — Шавкат Мирзиёев

22.01.2022, 22:45

Шавкат Мирзиёев 19 январь куни Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишгани ҳакида хабар берган эдик.Тақдимотдан кўнгли тўлмаганини айтиб, маъсул мутасаддиларни танқид...
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди (фото)

21.01.2022, 21:42

Президент Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. Улардан бири Юнусобод тумани, Шаҳрисабз ва Амир...
Шавкат Мирзиёев хусусийлаштириш борасидаги ишларни танқид қилди

20.01.2022, 21:01

Президент Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь куни давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича жорий йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1