АсосийJinoyat

Тошкентда қарийб 160 миллион сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотларининг айланмасига чек қўйилди

'Тошкентда қарийб 160 миллион сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотларининг айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси томонидан Тошкент вилояти ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси расмий сайти хабар берди

Тадбир давомида пойтахтга йўл олган фуқаро Р.М. бошқарувидаги “Каптива” русумли автомашина тезкор кузатувга олинди ва белгиланган тартибда тўхтатилиб автомашина кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу автомашинада акциз маркалари билан маркаланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 159,5 миллион сўмлик 15 950 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар