АсосийJamiyat

Тошкентда 2 та Matiz бир-бирини ағдариб юборди

Кеча,29 апрель куни Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Шуҳрат мавзесидаги бокс мактаби яқинида 2 та Matiz иштирокидаги ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Facebook`нинг “Водители Ташкента” гуруҳида фотохабар қолдирилди.

Гуруҳда чоп этилган суратларда тўқ қизил ва оқ рангдаги Matiz автомобилларининг ариқ ичида ағдарилиб ётганини кўриш мумкин. Интернет фойдаланувчилари ЙТҲ икки ҳайдовчининг одам талашиши оқибатида келиб чиққанини тахмин қилган. Улардан бири ҳайдовчилардан бирининг аҳволи оғирлиги ва унинг шифохонага олиб кетилганини маълум қилган. Айтилишича,иккинчи ҳайдовчига зарар етмаган.

 

Бошқа янгиликлар