sevimli
Sevimli

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи белгиланди

ИҚТИСОДИЁТ 04.12.2021, 13:14
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи белгиланди

“Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари" тўғрисида Президент қарори эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг иш ҳақи миқдори улар бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда белгиланади.

 Жумладан:

- хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари миқдорида (4 млн 932 минг сўм);

- хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада - 6,5 баравари миқдорида (5 млн 343 минг сўм);

- хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада - 7 баравари миқдорида (5 млн 754 минг сўм) бўлади.

Ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиб борилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси