sevimli
Sevimli

Ўзбекистон фуқароси “Omiсron” штаммини юқтириб олди

ДУНЁ 04.12.2021, 15:23
Ўзбекистон фуқароси “Omiсron” штаммини юқтириб олди

Жанубий Кореяда коронавируснинг “Omiсron” штамми қайд этилди. Бу ҳақда Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги маълум қилган.

Қайд этилишича, эр-хотин 24 ноябрь куни Нигериядан Кореяга келган. Уларга 25 ноябрь куни COVID-19 ташхиси қўйилган. Шундан сўнг 29 ноябрь куни уларни аэропортдан кутиб олиб, уйига олиб борган ўзбекистонлик фуқарода ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.

Кейинроқ ўзбекистонлик беморнинг оила аъзолари ҳамда бир танишида ҳам COVID-19 тести ижобий чиққан. Корея соғлиқни сақлаш идоралари уларнинг барчаси “Omiсron” штаммини юқтирган, деб тахмин қилишмоқда.

Шунингдек, нигериялик эр-хотиннинг фарзандида ва улар билан яқин алоқада бўлган бошқа шахсларда ҳам коронавирус қайд этилган.

Расмийларнинг фикрича, бу вақт ичида Кореянинг икки фуқароси, бир нафар ўзбекистонлик ва уларнинг оила аъзолари 270 га яқин киши билан мулоқотда бўлган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқаросида CОVID-19 ташхиси қўйилганидан бир кун аввал у Инчхон шаҳридаги диний муассасага ташриф буюрган, у ерда 400 дан ортиқ чет эл фуқаролари йиғилган.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси