sevimli
Sevimli

Қорақалпоғистонда МЧЖ номидаги қарийб 1 миллиард сўмга тенг мулкни ўзлаштириб олганлар ушланди

ЖИНОЯТ 04.12.2021, 16:32
Қорақалпоғистонда МЧЖ номидаги қарийб 1 миллиард сўмга тенг мулкни ўзлаштириб олганлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжайли тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказди.  Улар тадбир давомида ғайриоддий жиноятни фош этишди.

Қайд этилишича, ҳолат қуйидагича содир бўлган.

“K.M.” ва “Н.С.” МЧЖларнинг собиқ раҳбарлари олдиндан тил бириктириб, жамиятнинг 51,9 фоиз улуши “L.F.” МЧЖга тегишли бўлишига қарамасдан, умумий қиймати 991,7 млн сўмлик ишлаб чиқариш цехи ва қўшимча иморатларини сохта йиғилиш баённомасини расмийлаштириб, қалбаки ҳужжатлар орқали мулкни бошқа фуқаронинг номига ўтказганлар.

Маълумотга кўра, айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси