sevimli
Sevimli

Театрда нотўғри фаолият юритган раҳбарлардан бири ишдан олинди, икки нафарига ҳайфсан эълон қилинди

ЖАМИЯТ 04.12.2021, 17:21
Теглар: театр
Театрда нотўғри фаолият юритган раҳбарлардан бири ишдан олинди, икки нафарига ҳайфсан эълон қилинди

Куни кеча, 2 декабрь куни Маданият вазирлигида республикадаги барча давлат театрлари директорлари ва режиссёрлари ҳамда “Ўзбек давлат цирки” давлат муассасаси раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида долзарб масалаларга бағишланган муҳокама ўтказилди.

Мазкур муҳокамада давлат театрлари, цирк ва бошқа томоша муассасаларида 2021 йилда саҳналаштирилган спектакллар ва томошаларнинг савияси, натижадорлиги ҳамда 2022 йилда саҳналаштирилиши режалаштирилган репертуарлар режаси кўриб чиқилди, дея маълум қилмоқда вазирлик.

Йиғилишда Баҳодир Аҳмедов давлат театрлари ва “Ўзбек давлат цирки” давлат муассасасида ижро назорати, ҳужжатлар ва кадрлар билан ишлаш, давлат буюртмасига ажратилган бюджет маблағларининг ўз ўрнида мақсадли сарфланишида хато ва камчиликларга йўл қўйган раҳбар ва ижодий ходимларга нисбатан кескин чоралар кўрилишини айтиб ўтган.

Шу билан биргаликда, “Ўзбек давлат цирки” ва театрларидаги репертуар сиёсати, ижодий ва ишчи ходимларга зарур шароитлар яратилмаётгани, давлат буюртмасига ажратилган маблағларнинг айрим ҳолларда мақсадли сарфланмаётгани ҳам жиддий танқид остига олинган.

"Театрларда ижодий фаолиятни тўғри йўлга қўймаганлиги, давлат буюртмасига ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилмаганлиги сабабли 1 нафар театр директори вазифасидан озод этилди ва 2 нафар театр директорларига ҳайфсан эълон қилинди",-дея эълон қилмоқда Маданият вазирлиги.

Шарҳлар

2022 йилда Ўзбекистонда халқаро театр фестивали ўтказилади

04.12.2021, 17:59

Аввалроқ Маданият вазирлигида барча давлат театрлари директорлари ва режиссёрлари ҳамда “Ўзбек давлат цирки” давлат муассасаси раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида долзарб масалаларга бағишланган муҳокама ўтказилгани...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси