Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, "101" қисқа рақами орқали М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи 1118-километрида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушади.
Дарҳол айтилган жойга Ғаллаорол тумани ФВБдан қутқарувчилар бўлинмаси юборилади. Бўлинмалар манзилга соат 06:51 да етиб боришгач, кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ёнғин соат 06:57 да тўлиқ бартараф этилган.
Аниқланишича, "Тошкент-Термиз" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган "Лаcэтти"нинг шу йўналишдаги "ҲОWО" юк автомобили билан тўқнашуви оқибатида ёнғин юзага келган.
"Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда",-дейилади хабарда.