sevimli
Sevimli

Тошкентнинг икки тумани иссиқлик таъминотидан вақтинча узилди

ЖАМИЯТ 06.12.2021, 10:27
Тошкентнинг икки тумани иссиқлик таъминотидан вақтинча узилди

"Тошиссиққуввати"  ДУК хабар беришича,  ИМ-10 қозонхонасига уланган М-0 Ду-800 магистрал иссиқлик тармоқларида авария ҳолати вужудга келганлиги сабабли  2021 йил 6 декабрь куни соат 10:00дан  17:00 гача қуйидаги манзилларда иссиқлик таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Олмазор тумани:
Фаробий, Мирзо Ғолиб, Қамарнисо, Шифокорлар, Г.Каримов, Ходжаева кўчалари ҳамда
ТашГосМИ, Шифокорлар шаҳарчаси, ТашГУ, ТашПИ, Г-30, Олимпия, Чимбой, Бешқўргон-1,2,3,4, Мухбир, Қора қамиш 2/4 мавзеларида

Шайхонтохур тумани:
Фаробий кўчаси ҳамда
Жарариқ, Белтепа, Ибн Сино-1,2 мавзеларида.

Ҳозирда авария тиклаш ишларига 20 кишидан иборат авария тиклаш гуруҳи жалб этилган. Авария бартараф этиш ишлари зудлик билан амалга оширилиб, иссиқлик таъминоти қайта тикланади.

"Юзага келганн ноқулайликлар учун узр сўраймиз",- дейилади расмий хабарда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси