АсосийJamiyat

Самарқандда бир-бирига туташ бўлган хонадонларда ёнғин содир бўлди

'Самарқандда бир-бирига туташ бўлган хонадонларда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 6 ноябр куни соат 07:30да Самарқанд вилояти Самарқанд тумани “Қозиқўрғон” МФЙда жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди. 

Хабарга кўра, воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:42да етиб бориб,  ёнғин 08:08да қуршаб олинган ва соат 08:58да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида 3 та уйнинг жами 170 кв.м. майдонида том, шифт ва уй жиҳозлари ёниб зараланган.

Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

"Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қолади",–дейилади расмий хабарда.

    Бошқа янгиликлар