sevimli
Sevimli

Қозоғистонда “Ўзбек кино кунлари” бўлиб ўтади

МАДАНИЯТ 06.12.2021, 12:01
Теглар: Кинематография
Қозоғистонда “Ўзбек кино кунлари” бўлиб ўтади

Кинематография агентлиги Қозоғистонда "Ўзбек кино кунлари"ни тақдим этади. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди. 

6-8 декабрь кунлари Қозоғистонда “Ўзбек кино кунлари” бўлиб ўтади. Унда таниқли киноижодкорлардан иборат ўзбек делегацияси ҳам иштирок этади . Кинематография агентлиги томонидан суратга олинган ўзбек фильмлари Қозоғистон миллий телеканалларида намойиш этилади. Ўзбек телеканалларида эса қозоқ миллий фильмларининг намойишлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди. 

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи чоғида маданий ҳамкорлик алоқаларини янада тиклаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросими 6 декабрь 17:00да Қуанишбаева номидаги қозоқ давлат академик мусиқа драма театрида бўлиб ўтади.

Тадбирнинг биринчи кунида Кинематография агентлиги ҳамда "Ватан" киностудияси томонидан суратга олинган режиссёр Ҳилол Насимовнинг “Мерос” ҳамда қолган кунлари Жаҳонгир Қосимовнинг "Киномания" студияси томонидан суратга олинган “Ибрат”, Рашид Маликовнинг "Тутқунлик" фильмларининг махсус намойишлари бўлиб ўтади. Ўзбек делегациясининг Қозоғистонга ташрифи давомида Қозоғистон ахборот ва алоқа вазири ўртасида учрашув ўтказилади.  

Ўзбек делегациясида Агентлик бош директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигида режиссёр Ҳилол Насимов, актёрлар Карим Мирҳодиев, Фотиҳ Насимов, актрисалар Гавҳар Зокирова, Айсанем Юсупова, эстрада хонандаси Райҳон Ғаниева ва бошқалар иштирок этишади.  

Шунингдек, Қуанишбаева номидаги миллий академик драма театрида ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, киноижодкорлар билан маҳорат дарслари, анимацион ва ҳужжатли фильмлар намойишлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз жорий йилда ўзбек ва қозоқ ижодкорлари ҳамкорликда "Мерос" бадиий фильми ва "Абай сўзи" ҳужжатли картиналарини суратга олишган эди. "Ўзбек киноси кунлари" доирасида ҳамкорликдаги янги фильмлар “Қўшнилар” (“Соседи”) ҳамда  “Эшелонлар Шарққа кетади” («Эшелоны идут на Восток») кинолойиҳаларининг муҳокамаси бўлиб ўтади.

Алоҳида қайд этиш керакки, 6 декабрь куни соат 10:00да  Қозоғистоннинг Хабар телеканали "Илхақ" фильмини намойиш қилса, "Ел Арна" телеканали 12:00да "Алишер Навоий" фильмини эфирга узатади. Шунингдек, "Илхақ" ҳам ушбу телеканалда 7 декабрь 12:00да намойиш этилади. Ўзбек телеканалларида эса "Небо моего детства", "Ореховое детство", "Каникулы оффлайн", "Жау журек мын бала" каби қозоқ миллий фильмларининг намойишлари бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Кинематография агентлиги фаолияти сарҳисоб қилинди (Фото)

28.12.2021, 23:02

Бугун, 28-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги фаолиятига бир йиллик фаолияти сарҳисобига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, агентлик ва тизим ташкилотлари...
Ўзбекистонлик режиссёр “Москва премьераси” халқаро фестивалида иккита мукофотни қўлга киритди

22.12.2021, 11:49

Ўзбекистонлик ёш режиссёр Шерзод Назаровнинг “Ипак йўлида” фильми “Москва премьераси” Ҳамдўстлик мамлакатлари фильмлари халқаро фестивалининг иккита совринига эга бўлди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати...
Бутунроссия давлат кинематография институтига ўқишга кириш учун танлов эълон қилинди

08.11.2021, 10:01

Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бутунроссия давлат кинематография институтига (ВГИК) ўқишга кириш учун абитуриентлар танловини эълон қилди.С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) ва Ўзбекистон Кинематография агентлиги...
“Тутқунлик” бадиий фильмининг миллий намойиши бўлиб ўтади

16.10.2021, 12:18

Мамлакатимизнинг бир қатор телеканалларида Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги томонидан Давлат хавфсизлик хизмати кўмагида  суратга олинган “Тутқунлик” бадиий фильмининг миллий намойиши бўлиб ўтади.Ушбу фильм  “Бухорийлар” киностудиясида,...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси