Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати янги ҳафтада республикада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, бугун республика ҳудуди бўйича қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати 9-14° илиқ бўлади.
Сешанба ва чоршанба кунлари Қозоғистон ҳудуди бўйича нисбатан совуқ ҳаво кириб келади, бу фақат Ўзбекистоннинг ҳарорат фонига таъсир қилади. Ушбу кунларда ҳарорат кечалари 0-5° илиқ, кундуз кунлари 9-14° илиқ атрофида сақланиб туради.
Пайшанба ва жума кунлари Эрондан илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача атрофида бўлади, кундуз кунлари 15-17° илиққача кўтарилади.
8 декабрда шимолий туманларда, 9-10 декабрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Шунингдек, туман тушиши мумкин.