Бугун Тошкентда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Ўзбекитонда илк бор ўтказилаётган бу мусобақада 80 дан ортиқ мамлакатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.
Таъкидланишича, мусобақани аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасидаги "С" гуруҳи иштирокчилари бошлаб берди. Шунингдек, бугун Тошкент вақти билан 16:00 да тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Ушбу дунё биринчилигида Ўзбекистондан 14 нафар вакил иштиро этади. Улар орасида Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев, Адҳам Эргашев, Кумушхон Файзуллаева, Достон Ёқубов каби тажрибали спортчилар ҳам бор.
Қуйида мусобақада қанташувчилар билан танишинг:
Аёллар
-49 кг. Зуҳра Отажонова - 19:00 (8.12)
-55 кг. Жамила Панфилова - 16:00 (9.12)
-71 кг. Кумушхон Файзуллаева - 19:00 (13.12)
-87 кг: Турсуной Жабборова - 19:00 (16.12)
Эркаклар
-67 кг. Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов - 16:00 (10.12)
-81 кг. Муҳаммадқодир Тоштемиров 19:00 (12.12)
-89 кг. Отахон Имомов - 10:30 (13.12) (В гуруҳ)
-89 кг. Сарварбек Зафаржонов - 16:00 (13.12)
-96 кг. Ҳожиакбар Олимов - 08:30 (14.12) (С гуруҳи)
-96 кг. Қурбонмурод Намозов - 13:00 (15.12)
-109 кг. Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев - 16:00 (16.12)
+109 кг: Мирҳосил Мирзабоев - 08:00 (17.12) (C гуруҳ).






