Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси 48 дақиқалик узтишдан сўнг жонли эфирдан узиб қўйилди. Айни пайтда қуйи палата Матбуот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.
"Uzreport" телеканали аввалдан режалаштирилган Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатини соат 11:00дан бошлаб эфирга узатиш мақсадида Қуйи палата мажлисини эфирга узатишни тўхтатган.
Парламент қуйи палатаси мамлакатимизда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилади", - дейилган расмий муносабатда.






