АсосийJamiyat

2022 йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли йилига камида бир марта манзилли эндокрин скринингдан ўтказилади

'2022 йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли йилига камида бир марта манзилли эндокрин скринингдан ўтказилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эндокрин касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Президент Матбуот котибининг маълум қилишича, йиғилишда давлат раҳбари эндокринология хизматини такомиллаштириш бўйича кўриладиган биринчи галдаги чора-тадбирларни белгилаб берган. 

Булар:

- келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли (10 миллион нафар) йилига камида бир марта манзилли эндокрин скринингдан ўтказилади;

- тиббиёт бригадалари ва поликлиникаларнинг 14 мингдан зиёд оилавий ва таълим муассасалари шифокорлари эндокрин касалликларни аниқлаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади;

- ҳар бир тиббиёт бригадаси экспресс-тестлар ўтказиш учун глюкометр билан таъминланади;

- Эндокрин касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри ишга туширилади;

- келгуси йил 1 июлдан 2 миллион нафар аёллар, 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан бепул таъминланади;

- қандли диабет учун метформин препарати 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади;

- болалар ва катталарни одам инсулини билан бепул таъминлаш дастури давом эттирилади. Бунда илк бор 25 ёшгача бўлган ёшларга аналогли инсулин берилади.

 

    Бошқа янгиликлар