АсосийJamiyat

Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этди

'Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 10 декабрт куни  Амир Темур кўчаси Минор метроси қаршисида автобус ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмида одам уриб юборган. Бу ҳақда Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, воқеа 18:40да 1990 йилда туғилган Т.Ж. бошқарувидаги давлат рақами 01 968 ХАА бўлган 72-сонли йўналишли автобус ҳаракатланаётган вақтида пиёда Т.У.ни уриб юборган. 

Натижада пиёда олган жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар