АсосийJamiyat

Талабалар контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди

'Талабалар контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди'ning rasmi

​Тўлов-контракт маблағларини  тўлаш муддати 2021 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 15 декабрдаги 10-сонли қарорига мувофиқ 2021/2022-ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2021 йилнинг 31 декабри этиб белгиланди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар