Aйни пайтда туманимизда бошланган ёмғир аралаш кучли шамол бўлмоқда.
Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг туман аҳолисини огоҳлантиришича, бунинг оқибатида юқори кучланишли электр тармоқларидаги подстанцияларда аварияга қарши автоматика тизими ишлаши туфайли фавқулодда ўчиш ҳолатлари юз берган.
"Китоб ТЭТК тасарруфидаги барча подстанциялар ва ҳаво линияларига хизмат кўрсатувчи техник-муҳандислар кучайтирилган тартибда хизмат қилишмоқда, навбатчилар сафига қўшимча бригадалар жалб этилган, барча техника ва керакли жиҳозлар шай ҳолатга келтирилган.
Aйни соатларда фавқулодда ўчиш оқибатлари бартараф этилмоқда. Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», – дейди корхона раҳбари Бахтиёр Жўраев.






