АсосийJamiyat

"Компания сизга жуда қийин дамларда мурожаат қилади". UzAuto Motors қатор оммабоп машиналар учун шартнома тузишни тўхтатди

'"Компания сизга жуда қийин дамларда мурожаат қилади". UzAuto Motors қатор оммабоп машиналар учун шартнома тузишни тўхтатди'ning rasmi

“UzAuto Motors” компанияси дан узр сўраб, баёнот билан чиқди. Компания баёнотида айрим автомобилларни сотиш бўйича янги аризалар қабул қилиш вақтинча тўхтатилгани айтилади.

" “UzAuto Motors” сизга жуда қийин дамларда мурожаат қилади",-дейилали хабарда.

" "UzAuto Motors"  жамоаси октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида шартнома мажбуриятларини сифат жиҳатидан йўқотмасдан бажариш учун барча имкониятларни ишга солди. Аммо ҳар сафар компания вазиятни амалда енгиб, аввал етказиб берилмаган автомобилларни ишлаб чиқара олди ва деярли нормал иш ритмига қайтди, ҳаммамизни навбатдаги носозликлари барчамизни орқага қайтарди",-қайд этилади баёнотда.

 Компания тушунтиришда давом этаркан, бундай шароитда бошқа бир йўлнинг мавжуд эмаслиги, бир қатор бошқа глобал автомобиль ишлаб чиқарувчилардан ўрнак олишга, вақтинча, 20.12.2021 дан 01.02.22 гача муддатига Nexia, Spark, Cobalt, Lacetti автомобилларини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни тўхтатиб, барча кучни олдиндан буюртма қилинган автомобилларни ишлаб чиқаришга қаратишини таъкидлади.

"Бу қарорни қабул қилиш биз учун осон бўлмади, аммо ҳозирги шароитда компания аввал берилган буюртмалар бўйича автомобилларни ишлаб чиқаришни ўзининг устувор вазифаси деб билади. Вақтинчалик янги автомобилга буюртма бера олмаган потенциал харидорларимиздан чин дилдан узр сўраймиз",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар