Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати 14 ва 16 ёшли болаларни излаб топишда кўмак сўрамоқда.
Маълум қилинишича, 2021-йил 6-декабр куни соат 7:30лар атрофида вояга етмаган 2007-йилда туғилган Тўракулов Диёрбек Дониёрович мактабга бориш мақсадида яшаш уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Унинг алоҳида белгилари:
Бўйи тахминан 155-160см атрофида, сочлари қора, қоши қалин қора рангда, кўзлари қора, юзлари овалсимон, ўрта гавдали, тишлари табиий ўзиники, лаблари чўзинчоқ, ўнг кўзига ясама (протез) кўз кўйилган, бўйнининг чап тепа томонида ҳоли бор.
Эгнидаги бўлган кийимлари:
Қора рангли куртка, қора рангли жинси шим, қора жемфир, оёғида чаримдан қора рангли туфлиси ва бошида кул рангли дўппи (қалпоқ) бўлган.
Тўракулов Диёрбек Дониёровични кўрганлар ёки у ҳақида маълумотга эга бўлганлар +99866236-88-89, +998662311111, 102, рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралмоқда.
Иштихон тумани Бўстон МФЙ Бўстон қишлоғида яшаган 2005-йилда туғилган Жавбўриева Ирода Бобур қизи ҳам жорий йил 19-август куни яшаш уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Унинг алоҳида белгилари:
Бўйи тахминан 155-160см атрофида, тана тузилиши ўртача семизликда, сочи малла, кўзи малла, қоши ва киприклари қора рангда, бурни яполоқсимон, қулоқлари овалсимон, юзи юмалоқ, лаби юпқа.
Эгнида бўлган кийимлари:
Малла рангли кофта ва сариқ рангли юпка, оёғида кўк рангли жинси материалдан бўлган аёллар спорт кийими.
Жавбўриева Ирода Бобур қизини кўрганлар ёки у ҳақида маълумотга эга бўлганлар +998932203910, +998662319834, 102 рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралмоқда.






