Ижтимоий тармоқларда “Дахшат, аёл вахшийларча ўлдирилди" сарлавҳали хабарлар тарқалган. Қашқадарё вилояти прокуратурасининг аниқланишича, 2021 йил 21 октябрь куни Яккабоғ тумани, “Уйғур” маҳалласида яшовчи фуқаро У.Э. маст ҳолатда турмуш ўртоғи Г.Х. билан ўзаро жанжаллашиб, уни бир неча бор уриб, тан жароҳати етказганлиги оқибатда Г.Х. вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 22 октябрь куни Яккабоғ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича У.Э.га Жиноят кодексининг 97-моддаси билан айб эълон қилиниб, "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши юзасидан Яккабоғ туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари устидан вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган. Видеолавҳада келтирилган важларга тергов ҳаракатлари давомида баҳо берилиши таъминланади.






