АсосийJamiyat

"Қамчиқ"да қор ёғмоқда. ЙҲХББ ҳайдовчиларга мурожаат қилди

'"Қамчиқ"да қор ёғмоқда. ЙҲХББ ҳайдовчиларга мурожаат қилди'ning rasmi

Айни дақиқаларда "Қамчиқ" довонида қор ёғмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўлни қордан тозалаш ва музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ишларини мувофиқлаштириб бормоқда.

Хабар берилишича, махсус техникалар ёрдамида довон йўлини қордан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси️ барча ҳайдовчиларга мурожаат қилди.

"Оралиқ масофани сақлаган ҳолда, тезлик меъёрини оширмасдан, техник соз транспортда, қоидаларга риоя қилиб ҳаракатланишларини сўраймиз",– дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар