Бу йилнинг январь ойи нисбатан илиқ, аммо ёмғирли об-ҳаво билан бошланди. Республика ҳудуди бўйича деярли ҳар куни ёмғир, тоғларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилган. Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати жорий ой давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Қайд этилишича, бугун, 7 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик тўхтади. Фақат Тошкент, Сурхондарё вилоятларида эрталаб, Фарғона водийсида кун давомида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида бироз қор ёғади.
8-14 январда республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
9-12 январда ҳаво ҳарорати кечалари 2° совуқ-3° илиқ, кундуз кунлари 3-8° илиқ, баъзи жойларда 10-12° илиққача, 13-14 январда кечалари 0-5° илиқ, кундуз кунлари 8-13° илиқ атрофида бўлади.
Январ ойининг иккинчи ярмида ҳарорат кечалари 0-5° илиқдан 3-8° совуққача, кундуз кунлари 8-13даража илиқдан 0-5даража илиққача, шимолда кечалари 0-5° совуқдан 10-15° совуққача, кундуз кунлари 3-8° илиқдан 0-5° совуққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Иккинчи ўн кунликнинг бошида ва учинчи ўн кунликнинг айрим кунларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.