Наманган вилоти Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг ахборот хизмати бу ҳақда маълум қилди.
Хабарларга кўра, 2022 йилнинг 5 январь куни Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармасига Наманганнинг "Уйчи" туманида истиқомат қилувчи фуқаро мурожаат қилади.
Мазкур мурожаатда айтилишича, Наманган шаҳар "Афсона" боғи рўпарасида жойлашган автобекатда фуқаро ўзига тегишли машинада мижоз кутаётган вақт 3 нафар шахс 25, 30 ёшлардаги шахслар ҳайдовчининг ёнига келиб, 360 000 сўм эвазига Тошкентга олиб бориб қўйишини айтади. Фуқаро Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрига қараб кетаётган вақт йўловчилар тўсатдан ҳайдовчига ҳужум қилади. Уни дастлаб арқон билан бўғишган ва ҳайдовчининг машинадаги 500 АҚШ доллари, 100 000 сўм пуллари ҳамда қўл телефонини олишган. Таъкидланишича, шундан сўнг, ҳайдовчининг оёқ-қўлларини боғлаб, машина багажига солишган. Жиззаҳ шаҳар Алишер Навоий МФЙ ҳудудига етганда шу ҳудудда қурилаётган кўп қаватли уйлар ёнига олиб бориб, автоулов ва ҳайдовчини қолдиришади. Ўзлари эса воқеа жойидан ғойиб бўлишади.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Уни содир этганлар эса айни дамда қидирувда ва фуқаролардан уларни топишда кўмак сўралмоқда.






