Аввал хабар қилганимиздек, бугун, Қозоғистонда мотам куни деб эълон қилинди. Қўшни мамлакат бошига тушган фожиа муносабати билан Ўзбекистон Президети Шавкат Мирзиёев Қозоҳистон халиқ ва Президентига таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар қилмоқа.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон президентининг мактубида қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган.
Давлат раҳбари Ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган.