АсосийSiyosat

Абдулла Арипов Қозоғистоннинг янги бош вазирини табриклади

'Абдулла Арипов Қозоғистоннинг янги бош вазирини табриклади'ning rasmi

Жорий йилнинг 11-январ куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати хабар берди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Смаиловни Қозоғистон Республикаси Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан самимий табриклади.

Суҳбат давомида Олий ва юқори даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларни биргаликда изчил амалга ошириш, очиқлик, анъанавий дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган кўп қиррали стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришни давом этириш таъкидланди.

 

 

    Бошқа янгиликлар