АсосийJamiyat

Вазият жиддий: бир кунда 600 дан ортиқ коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд қилинди

'Вазият жиддий:  бир кунда 600 дан ортиқ коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд қилинди'ning rasmi

Кеча юртимизда кунлик касалланишлар сони 600 тадан ошди, 4 нафар бемор вафот этди.

2022 йил 11 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 201759 (+604) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 11 нафари Андижон вилоятида,
  • 7 нафари Бухоро вилоятида,
  • 41 нафари Жиззах вилоятида,
  • 24 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 42 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 13 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 9 нафари Фарғона вилоятида,
  • 17 нафари Хоразм вилоятида,
  • 97 нафари Тошкент вилоятида,
  • 331 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 14 нафар,
  • Бухоро вилоятида 6 нафар,
  • Жиззах вилоятида 36 нафар,
  • Наманган вилоятида 2 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 40 нафар,
  • Фарғона вилоятида 7 нафар,
  • Хоразм вилоятида 22 нафар,
  • Тошкент вилоятида 40 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197475 (+167) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1505 нафарни ташкил қилди.

Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтирмоқда.

    Бошқа янгиликлар