Вилоят ИИБ бу ҳақда маълумот берди.
Қайд этилишича, ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорлигида, жорий йилнинг 11 январь куни наркотик воситалар савдосига қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, Ургут туманида яшовчи, илгари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси билан судланган, 65 ёшли кекса яқин қариндоши ёрдамида, унинг бошқарувидаги "Lacetti" автомашинасида 497,51 гр. "oпий" наркотик моддасини йўловчи сифатида олиб кетаётган вақтда, тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилди ва ашёвий далиллар олиб қўйилган.
Маълум бўлишича, ушбу наркотик воситаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган.
Ушбу ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилгани айтилади.