sevimli
Sevimli

Мирзиёев Путин билан Қозоғистондаги воқеалардан келиб чиқиб Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилди

СИЁСАТ 13.01.2022, 16:11
Мирзиёев Путин билан Қозоғистондаги воқеалардан келиб чиқиб Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилди

Бугун, 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, суҳбатда давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Олий даражада ўтган учрашувда эришилган келишувлар муваффақиятли амалга оширилаётгани мамнуният билан таъкидланди.

Турли даражалардаги делегацияларнинг ўзаро ташрифлари фаоллашган. 2021 йил якунларига кўра товар айирбошлаш ҳажми 33 фоизга ошган.

Ҳудудлараро йўналишда, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатлар фаол ривожланмоқда.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган туркум тадбирлар ўтказиш муҳим эканини қайд этдилар.

Яқинда Қозоғистонда рўй берган воқеалар нуқтаи назаридан Марказий Осиёдаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Қозоғистон раҳбарияти томонидан ушбу мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш, вазиятни барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар қўллаб-қувватланди.

Телефон орқали мулоқот ҳар доимгидек илиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси